Афсуски, Камолиддин акаси ишлари 27 соат бандликни талаб қилиб, реал хаёт тугул форумда хам учратиш амри махол. Уларни хурмат статуслари биз учун хамиша юқори, лекин форумдаги вазифаларини талаб қила олмаймиз, бу нотўғри. Лекин модераторлик имкониятлари сақланган холда рахбарият статусида қолинади.
Шахло рахбар ёрдамчиси ва сайт хамда форум рахбари бўлгани сабабли фанфорум, уларни назорати, ташкилий ишлар ва форум динамикаси сусайиб қолди. Шахлонинг ишлариям кўп, яна олдинда бошқа режаларни жонлантиришдаги реал ишлари очередда турибди.
Сўнгги пайтлар кузатишим борасида, БОБОдек жонкуярини кўрмадим)) Хох у ижтимоий тармоқлар бўлсин, хох вацап бўлсин, шу сайт ва форум лойихалари устида хавотирда бўлиб, хамиша хаммани ёдига солиб турадилар.
Ана мошиналарига хам сайтимиз учун жонкуярлик юкланибди))
Озод ака, сизга фанфорум жамоасини топширдим)) болачаларга сиздек рахбар мухим! Кўп нарсани барибир интернет орқали хал қиляпмиз. Бунда сиздек рахбар керак бўляпти.
Рахбариятдан бўлгандан кейин албатта модерлик имконияти хам берилди. Уни функцияларини БОБОга ўргатишни Анварбек ва Ғиёсга юклайман))
Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
Tabriklayman Ozod tog'a, masuliyatli vazifa sizga ishonib topshirilibtimi demak siz bunga loyiqsiz, xayotdagi va forumdagi ishlarizga rivoj va baraka tilayman ! Samimiyat va xush kayfiyat...